РОССИЯ - катта имкониятлар мамлакати. Унинг ҳудудида маълум қонун ва қоидалар амал қилади, шунинг учун, қонунни бузадиган эмас, унга бўйсунадиган меҳмон бўлишингиз учун бу қонун ва қоидаларга албатта амал қилишингиз керак!
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ давлат чегарасида сизга мамлакатда қонуний туриш ҳуқуқини берадиган биринчи ҳужжатни (МИГРАЦИЯ КАРТАСИНИ) беришди, уни тўлдириб, доим ёнингизда олиб юринг. МИГРАЦИЯ КАРТАСИНИ ўғирлашса ёки йўқотиб қўйсангиз тез турган жойингиздаги полиция бўлимига (миграция масалалари хизматига) мурожаат қилиб унинг дубликатини олинг.